Жамият манзилгоҳи:100170, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси 107-уй. Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., msbu-depozitariya@mail.ru., Телефон:267-35-20, Факс: 267-35-24
Жамиятнинг асосий мақсади фойда олишдан иборат.
Қуйидагилар Жамият асосий фаолиятининг турлари ҳисобланади:
- қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
- қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқлаш;
- қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги, шунингдек, уларнинг тугатилганлиги фактлари ҳисобини юритиш;
- эмитентларнинг қимматли қоғозлари бўйича Депо ҳисобларини юритиш ва улар бўйича депозитар операцияларни амалга ошириш;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг Депо ҳисобини юритиш ва улар бўйича депозитар операцияларни амалга ошириш;
- қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси хизматини кўрсатиш;
- қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси хизматларини кўрсатиш;
- қимматли қоғозлар бозорида қонунчиликда белгиланган бошқа профессионал фаолият турлари билан шуғулланиш;
- ташкиллаштирилмаган қимматли қоғозлар бозорида биржадан ташқари қимматли қоғозлар бўйича келишувларни рўйхатга олиш;
- қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.
Жамият қонун хужжатларида таъқиқланмаган ва таъсис хужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун хужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин.