Жамият устави

Обновлено: 07.06.2017
 

«MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг
2015 йил  26 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»

Йиғилиш Раиси

_____________ Хван М.А.

 

« MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI»
aksiyadorlik jamiyati
УСТАВИ

ТОШКЕНТ - 2015 Й.

1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI” aкциядорлик жамияти 2012 йил 31 январда Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимияти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга ўтказиш инспекцияси томонидан 03-000640-сонли рақам билан рўйхатга олинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги “Тошкент” Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 285-сонли қарори асосида ташкил этилган Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимияти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга ўтказиш инспекцияси томонидан 2002 йил 27 декабрда 03-000640-сонли рақам билан рўйхатга олинган “VAQT Milliy depozitariy” очиқ акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
1.2. “MUKL-SARMOYA BROKERLIK UYI” акциядорлик жамияти (Кейинги ўринларда “Жамият” деб аталади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Уставга мувофиқ ташкил этади.  
1.3. Жамият Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан таъқиқланмаган ва ушбу Уставда кўрсатилган мақсадларга жавоб берадиган ҳар қандай хўжалик ва тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
1.4. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар очиши, ҳамда улар низомини тасдиқлаши мумкин. Филиал ва ваколатхоналар раҳбарлари Жамият томонидан тайинланган шахслар бўлиб, улар Жамият  берган ишончнома асосида  фаолият юритадилар.
Филиал ва ваколатхоналар Жамият мулки ҳисобидан  асосий ва айланма  маблағлар билан таъминланади. Филиал ва ваколатхоналар мулки уларнинг алоҳида балансида ҳисобга олинади.
Жамият филиал ва ваколатхоналар олган мажбуриятлар бўйича жавоб беради.
Жамият юридик мақомга эга бўлган шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари ташкил қилиши мумкин.
1.5. Жамият манзилгоҳи:100000, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси 10-уй.
1.6. Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
1.7. Жамиятнинг тўлиқ расмий номи:
Ўзбек тилида:
лотин алифбосида –  “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI” aksiyadorik jamiyati;
кирил алифбосида - “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI” акциядорлик жамияти;
рус тилида: акционерное общество “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI”;
инглиз тилида: Joint-stock company “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI”;
Қисқартирилган номи:
Ўзбек тилида:
лотин алифбосида –  “MULK-SARMOYA BU” AJ;
кирил алифбосида -  “MULK-SARMOYA BU” AЖ;
рус тилида:  АО “MULK-SARMOYA BU”;
инглиз тилида: JSC “MULK-SARMOYA BU”.

2.ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ

2.1. Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан турли шакл ва мазмундаги битим ва шартномаларни тузиш, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
2.1.1. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтидан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади. Жамият чекланмаган муддатга тузилади.
2.1.2. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлади. Жамият ўз номи ёзилган штампи ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар нишонига ҳамда бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга ҳақлидир.
2.2. Жамият Уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасида бўлгани сингари, унинг ташқарисида ҳам амалдаги қонунчилик хужжатларга риоя этган ҳолда чет эллик шериклар билан шартнома, битимлар ва бошқа ҳуқуқий хужжатларни тузиб, ташқи иқтисодий фаолият кўрсатади.
2.2.1. Жамият ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради, маҳсулот ва хизматга бўлган талаб эҳтиёжидан келиб чиқиб, тараққиёт истиқболларини белгилайди ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантиришни таъминлайди.
2.2.2.  Жамият ҳар қандай молия-кредит муассасаларида ҳисоб варағи ва бошқа ҳисоб-китоб учун мўлжалланган ҳисоб рақамлари очиш, улар орқали  миллий ва чет эл валюталарида амалдаги Қонунчилик меъёрларига риоя қилган ҳолда таъқиқланмаган ишларни амалга ошириши мумкин.
2.2.3. Жамият банк муассасаларида ўз ҳисоб варағида пул маблағларни мустақил равишда ҳаражат қилиш, миллий ва чет эл валюталарида банк ва муассасаларнинг кредитларидан фойдаланиш,   қимматли қоғозлар  чиқариш ва улардан даромад олишга ҳақлидир.
2.3. Ушбу Уставда  белгиланган қоидалар жамиятнинг бутун  фаолияти давомида ўзининг юридик кучини сақлаб қолади. Янги Қонун ёки Қонун хужжатлари қабул қилиниши Қонунларда белгилаб қўйилган тартибга асосан Уставга ўзгартиришлар киритишга сабаб бўлади.
2.4. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнлари ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.
Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

3. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

3.1. Жамиятнинг асосий мақсади фойда олишдан иборат.
Қуйидагилар Жамият асосий фаолиятининг турлари ҳисобланади:

  • қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
  • қимматли қоғозларга бўлган  мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқлаш;
  • қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги, шунингдек, уларнинг тугатилганлиги фактлари ҳисобини юритиш;
  • эмитентларнинг қимматли қоғозлари бўйича Депо ҳисобларини юритиш ва улар бўйича депозитар операцияларни амалга ошириш;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг Депо ҳисобини юритиш ва улар бўйича депозитар операцияларни амалга ошириш;
  • қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси хизматини кўрсатиш;
  • қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси хизматларини кўрсатиш;
  • қимматли қоғозлар бозорида қонунчиликда белгиланган бошқа профессионал фаолият турлари билан шуғулланиш;
  • ташкиллаштирилмаган қимматли қоғозлар бозорида биржадан ташқари қимматли қоғозлар бўйича келишувларни рўйхатга олиш;
  • қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.

Жамият қонун хужжатларида таъқиқланмаган ва таъсис хужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун хужжатларида белгиланган тартибда  шуғулланиши мумкин.
Амалга оширилиши учун махсус рухсат (лицензия) талаб этиладиган фаолият турлари қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия берилгандан сўнг амалга оширилади.
3.2. Жамият бошқа корхона ёки янги жамият иштирочиси, таъсисчиси бўлиши, уюшмалар ва бирлашмалар ҳамда компаниялар таркибига кириши, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда қўшма корхоналар ташкил этиши мумкин.

4. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ

4.1.  Жамият Устав фондининг миқдори 936 254 464 (тўққиз юз ўттиз олти миллион икки юз эллик тўрт минг тўрт юз олтмиш тўрт) сўм бўлиб, номинал қиймати 512 (беш юз ўн икки) сўм бўлган  1 828 622 (бир миллион саккиз юз йигирма саккиз минг олти юз йигирма икки) дона оддий эгаси ёзилган нақдсиз акцияларга бўлинган.
4.2.  Жамият Устав фондининг миқдори қонунчиликда белгиланган тартибда жамият ваколатли органининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
4.3. Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда номинал қиймати 512 (беш юз ўн икки) сўм бўлган 1000 000 (бир миллион дона) оддий, эгаси ёзилган, нақдсиз, эълон қилинган акцияларни жойлаштиришга ҳақли.

5. ЖАМИЯТНИНГ  УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ

5.1. Жамиятнинг Устав фонди қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
5.2. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор кузатув кенгашининг бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан, кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
5.3. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддати ва шартлари, шу жумладан, мазкур Уставга мувофиқ жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқларга эга бўлган акциядорлар учун жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш баҳоси белгиланган бўлиши лозим.
5.4. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида қайд этилади. Бунда эълон қилинган муайян тоифа ва турдаги акцияларнинг миқдори жойлаштирилган ана шу тоифа ва турлардаги акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.

6. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ КАМАЙТИРИШ

6.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини Жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.
6.2. Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори Жамиятнинг уставига киритилган тегишли ўзгартишларни рўйхатдан ўтказиш санасига Жамият устав фондининг қонун хужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, Жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.
6.3. Устав фондини камайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади.
6.4. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
6.5. Устав фондини камайтириш вақтида Жамият тугатилганида назарда тутиладиган акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш шартларига риоя этилиши зарур.

7. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ МИҚДОРИ КАМАЙТИРИЛГАНИ ТЎҒРИСИДА КРЕДИТОРЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

7.1. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан санадан эътиборан Жамият 30 кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар Жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида ўзларига хабарнома юборилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай Жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин ижро этишни ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

8. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

            8.1. Жамият акциядорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;
  • ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  • жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • жамият тугатилганда ўзига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
  • жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги тўлиқ ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендларни эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек, судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;    
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш  эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш.

9. АКЦИЯЛАРНИ БОШҚА ШАХСГА МУЛК ҚИЛИБ ЎТКАЗИШ

   9.1. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан  тасдиқланади.
Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.

10. ЖАМИЯТНИНГ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ

10.1. Жамият қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда облигацияларни кузатув кенгашининг бир овоздан қабул қилинган қарорига асосан жойлаштиришга ҳақли. Бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш тартиби, уларни жойлаштириш ҳамда уларни олишда Жамият акциядорларининг ҳуқуқлари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

11. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

11.1. Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк, шунингдек, пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан, мулкий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади.
11.2. Қўшимча акциялар ва бошқа  қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш эса, уларни чиқариш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилиши қарори ёки кузатув кенгаши қарори билан белгилаб қўйилади. Жамиятнинг қўшимча акцияларига мазкур акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

12. ЖАМИЯТНИНГ ФОНДЛАРИ ВА СОФ АКТИВЛАРИ

12.1. Жамият фаолияти давомида заҳира фонди ташкил этилади. Заҳира фондига ажратма акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан Жамиятнинг соф фойдасидан ажратилади. Заҳира фонди Жамият устав фондининг 15 (ўн беш) фоизи миқдорида ташкил этилади. Жамиятнинг заҳира фонди ушбу Уставда кўрсатилган  миқдорга етгунига қадар ҳар йилги соф фойданинг 5 (беш) фоизи миқдорида  мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали амалга оширилади.
12.1.1. Жамиятнинг заҳира фонди бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кўрилган зарарни қоплаш, Жамият облигацияларини муомаладан чиқариш ва қонунчиликка ҳамда ушбу Уставга мувофиқ Жамиятнинг акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади.
12.1.2. Заҳира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
12.1.3. Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида заҳира фондидан ташқари бошқа фондлар тузишга ҳақли. Бундай фондларнинг хажми акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
12.2. Жамиятнинг заҳира ва бошқа фондларидан фойдаланиш кузатув кенгаши қарорлари билан амалга оширилади.
12.3. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича, жамият активлари ва мажбуриятларининг умумий суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тугагандан кейин Жамият  акциядорлари тасдиғига тақдим этилган йиллик бухгалтерия балансига ёки аудиторлик текшируви натижаларига кўра Жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан оз бўлиб чиқса, Жамият ўз устав фондини соф активлари қийматидан ошиб кетмайдиган миқдоргача  камайтиришни эълон қилиши шарт.
Агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан кейин Жамият акциядорлари тасдиғига тақдим этилган йиллик бухгалтерия балансига ёки аудиторлик текшируви натижаларига кўра Жамият соф активларининг қиймати очиқ акциядорлик жамиятлари учун қонунчиликда белгиланган устав фондининг энг кам миқдоридан камайиб кетса, Жамият ўзини тугатиш бўйича қарор қабул қилиши шарт.
Жамият устав фондини камайтириш ёки Жамиятни тугатиш бўйича қарор қабул қилинмаган тақдирда унинг акциядорлари, кредиторлари, шунингдек, давлатнинг ваколатли органлари Жамиятни тугатиш юзасидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

13. ЖАМИЯТНИНГ ЖОЙЛАШТИРИЛГАН АКЦИЯЛАРНИ СОТИБ ОЛИШИ

13.1.  Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида, шунингдек, кейинчалик қайта сотиш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан Жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ ўзининг жойлаштирилган акцияларини сотиб олишга ҳақлидир.
13.2. Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати устав фондининг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, Жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
13.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни сотиб олиш йўли билан Жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида қабул қилган қарор асосида Жамият томонидан сотиб олинган акциялар уларни сотиб олиш вақтида  муомаладан чиқарилади.  
13.4. Акцияларни сотиб олиш тўғрисидаги қарорда сотиб олинадиган акцияларнинг турлари, Жамият сотиб оладиган ҳар бир турдаги акциянинг сони, сотиб олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда сотиб олиниши белгилаб қўйилиши лозим.
13.5. Жамият акцияларни пул ўтказиш ёки мулк бериш йўли билан сотиб олади.
Акцияларни сотиб олиш муддати 10 (ўн) кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акцияларни сотиб олиш нархи бозор баҳосига мувофиқ белгиланади.
13.6. Сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган акцияларнинг эгаси бўлмиш ҳар бир акциядор кўрсатиб ўтилган акцияларни сотишга ҳақлидир, Жамият эса уларни сотиб олиши шарт. Агар Жамиятнинг сотиб олиши тўғрисида ариза тушган акцияларнинг умумий сони ушбу бандда белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда Жамият сотиб олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиб кетса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар сотиб олинади.
13.7. Акциялар сотиб олинадиган муддат бошланишига кечи билан 10 (ўн) кун қолганда Жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт. Хабарномада ушбу Уставнинг 13.4.- бандида кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.

14. ЖОЙЛАШТИРИЛГАН АКЦИЯЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН СОТИБ ОЛИНИШИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР

14.1.Жамият:

  • Жамиятнинг бутун устав фонди батамом тўлангунга қадар, агар оддий акцияларни сотиб олиш вақтига келиб Жамиятда банкротлик белгилари бўлса ёки бундай белгилар у акцияларни сотиб олганлиги натижасида пайдо бўлса;
  •  агар оддий акцияларни сотиб олиш вақтига келиб Жамиятга карашли соф активларнинг қиймати унинг устав фондидан, заҳира фондидан кам бўлса ёхуд акцияларни сотиб олиш натижасида уларнинг миқдоридан камайиб кетса, оддий акцияларни сотиб олишга ҳақли эмас.

Ушбу Уставнинг 16-бандига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган  ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунича Жамият жойлаштирилган акцияларни сотиб олишга ҳақли эмас.

15. АКЦИЯЛАРНИ ЙИРИКЛАШТИРИШ ВА МАЙДАЛАШ

15.1.Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ Жамият жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида Жамиятнинг икки ёки ундан ортиқ акцияси худди шу турдаги битта янги акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига унинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.
15.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ Жамият жойлаштирилган акцияларни майдалаш ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида Жамиятнинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.



16. АКЦИЯДОРЛАР ТАЛАБИГА БИНОАН ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРНИ ҚАЙТАРИБ СОТИБ ОЛИШИ

16.1. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:
16.1.1. Жамият қайта ташкил этилганда ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан йирик битим амалга оширилганда, башарти акциядорлар қайта ташкил этиш ёки кўрсатиб ўтилган битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёхуд бу масалалар бўйича овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар;
16.1.2. Жамият бошқарув органлари томонидан жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёхуд бу масалалар бўйича овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар;
16.1.3. Жамият Уставига акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганда ёки Жамиятнинг устави уларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган тарзда янги таҳрирда тасдиқланганда, башарти акциядорлар тегишли қарорлар қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёки овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар, ўзларига қарашли  акцияларнинг ҳаммаси ёки муайян қисми Жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
16.2. Ўзларига тегишли акцияларни жамиятнинг қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати овоз бериш натижасида акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.    
16.3. Жамият акцияларни бозор қиймати бўйича қайтариб сотиб олади, бу қийматни аниқлаш чоғида Жамиятнинг акцияларни баҳолашни ва қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида унинг қиймати ўзгариши ҳисобга олинмайди.
16.4. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас, бундан жамиятнинг ўзгартирилиши ҳоллари мустасно. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони ушбу қисмда белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.
16.5. Акциялар қайтариб сотиб олинган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши лозим, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни бекор қилиш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

17. ДИВИДЕНД

            

17.1. Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.
17.2. Жамият акцияларининг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни
тўлаши шарт.
17.3. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

18. ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ

18.1. Жамият молиявий йил натижаларига кўра йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга (эълон қилишга) ҳақлидир.
18.2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

  • 19.ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

19.1. Акциялар бўйича дивидендларни тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тулаш шакли тугрисидаги карор жамият кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йигилиши томонидан кабул килинади.
19.2. Дивидендларнинг микдори Жамият кузатув кенгаши тавсия этган микдордан куп булиши мумкин эмас.
Дивидендлар тулаш тугрисидаги карорда дивидендлар тулаш бошланадиган ва тугайдиган саналар курсатилган булиши лозим.

  • 20.ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

20.1. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги керак.
20.2. Ҳар бир дивиденд тўланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда Жамият акциядорларининг реестри ёпилади.
20.3. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

  • 21.ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ МУМКИН БЎЛАДИГАН АКЦИЯЛАР

21.1. Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

  • 22.ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШДАГИ ЧЕКЛАШЛАР

22.1. Жамият:

  • жамият устав фондининг  ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
  • агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) белгилари бўлса ёки дивидендлар тўлаш натижасида жамиятда шундай белгилар пайдо бўлса;
  • жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди ва заҳира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.

Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

23. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАНИШИ ҲАҚИДА АКЦИЯДОРЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

23.1.Жамият дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

  • 24.АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ БОШҚАРИШ

24.1. Акциядорлик жамиятини акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия  органи бошқаради.
24.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятни бошқаришнинг олий органидир.
24.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишини) ўтказиши шарт.
24.4. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши кузатув кенгаши томонидан белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишида Жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги, шунингдек, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлар ҳисобварағини, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш  ҳамда қонунчиликда ва Жамият “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом»га мувофиқ бошқа хужжатларни кўриб чиқади.
24.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилиш ҳисобланади.
24.6. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ва уни ўтказиш тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материаллар (ахборотлар) рўйхатини Жамиятнинг кузатув кенгаши белгилайди.

  • 25.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

 25.1. Акциядорлар  умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:
а) Жамият уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш (акцияларнинг номинал қийматини ошириш ва қўшимча акциялар чиқариш орқали Жамият устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ Жамият уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно);
б) Жамиятни қайта ташкил этиш;
в) Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
г) жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
е) жамиятнинг устав фондини камайтириш;
ж) ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;
з) жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, жамият ижроия органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказо);
и) жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;
й) йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг  фойда ва зарарларини тақсимлаш;
к) жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;
л) акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қонунчиликда назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
м) умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
н) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
о) қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган тақдирда манфаатдорлик мавжуд битимлар тузиш;
п) қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган тақдирда Жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштирилиши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш;
р) кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва бадаллар миқдорини тасдиқлаш;
с) қонунчиликда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
25.2.Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият кузатув кенгаши ва ижроия органига берилиши мумкин эмас.

  • 26.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ҚАРОРИ

26.1. Акциядорлар умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича Жамиятнинг  оддий (одатдаги) акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга.
26.2. Акция эгаси бўлмиш акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий (одатдаги) акция жамиятнинг овоз берувчи акциясидир.
26.3. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, ушбу Уставда қарор қабул қилиш учун акциядорлар овозининг кўпроқ миқдори белгилаб қўйилган масалалардан ташқари, йиғилишда иштирок этаётган Жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
26.4. Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш масалалари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан фақат кузатув кенгашининг таклифига биноан қабул қилинади.
26.5. Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги  таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, Жамиятни қайта ташкил этиш, Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш, Жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштириши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш масалалари бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
26.6. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек, кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
26.7. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари Қонунда ҳамда жамият уставида назарда тутилган тартиб ва муддатларда, бироқ бу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.
26.8. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан давлат вакилининг иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди.
26.9. Агар акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.

  • 27.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ

    27.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
27.2. Акциядорнинг талабига биноан жамият акциядорга акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
27.3. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар мазкур реестр тузилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни тузишда йўл қўйилган хатолар тузатилган тақдирдагина қонун хужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

  • АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТ

28.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади. Бунда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси Жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
28.2. Жамият умумий йигилиш утказиш хакида акциядорларни бошка оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио) оркали кушимча хабардор килишга хакли.
28.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар Давлат вакилига  акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда юборилади.
28.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • Жамиятнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;
  • умумий йиғилиш  ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
  • жамият акциядорлари реестри шакллантириладиган сана;
  • умумий йиғилишнинг кун тартибига киритилган масалалар;
  • умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.

28.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият тафтиш комиссиясининг ва  аудиторлик ташкилотининг хулосаси, Жамият Кузатув кенгашининг жамият ижроия органи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосаси, Жамият Кузатув кенгаши хамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамият Уставига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёхуд Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси киради.

  • 29.ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КУН ТАРТИБИГА ТАКЛИФЛАР КИРИТИШ

29.1. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган Жамият акциядорлари (акциядори) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин узоғи билан 30 кундан кечикмай, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият кузатув кенгаши ва Жамият тафтиш комиссиясига бу органларнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
29.2. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.
29.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала - уни қўйиш сабабларини, масалани таклиф этаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) номини, унга тегишли акцияларнинг сони ва турини кўрсатган ҳолда ёзма равишда киритилади.
29.4. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш, шу жумладан, ўзининг номзодини кўрсатиш тўғрисида таклиф киритилганда номзоднинг исми, башарти номзод Жамият акциядори бўлса, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури, шунингдек, номзодни кўрсатган акциядорларнинг  исми, уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
29.5. Жамият кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда 29.1. бандда белгиланган муддат тугаганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
29.6. Акциядор (акциядорлар) киритган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, шунингдек, кўрсатилган номзодлар Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

  • акциядор (акциядорлар) ушбу Уставнинг 29.1.бандида белгиланган муддатга риоя этмаган бўлса;
  • акциядор (акциядорлар) ушбу Уставнинг 29.1.бандида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
  • ушбу Уставнинг 29.3.бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
  • таклифлар қонун хужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса.

29.7. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги далил-исботли қарори ана шу масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорга (акциядорларга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан узоғи билан уч иш куни ичида юборилади.
29.8. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

30.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

30.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамият кузатув кенгаши, Уставнинг 31.11. бандида назарда тутилган ҳолларда эса умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:
- умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
- умумий йиғилишнинг кун тартибини;
- умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;
- умумий йиғилишни ўтказиш учун  жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;
- умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;
- умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига такдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
- овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.
30.2. Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган масалалар (шу жумладан, «турли масалалар», «бошқа масалалар», «ўзга масалалар» ва х.к.) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кундан кам ва 30 кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

31.AКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

31.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, Жамият тафтиш комиссияси талабига кўра, шунингдек, талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади.
31.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни Жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширади.
31.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабабини кўрсатган ҳолда таърифлаб берилмоғи лозим.
31.4. Жамият кузатув кенгаши Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
31.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талаби акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи), унга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган бўлиши лозим.
31.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талабномаси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
31.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида Жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши лозим.
31.8. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, башарти:

  • акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) Ушбу Уставнинг 31.1. бандида назарда тутилган миқдордаги Жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
  • Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан биронтаси ҳам унинг ваколатларига кирмаса;

кун тартибига киритиш учун  таклиф этилган масала қонун хужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса.
31.9. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан узоғи билан 3 иш кунидан кечиктирмай  йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.
31.10. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
31.11. Жамият кузатув кенгаши қонунчиликда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган бўлса ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ харажатлар акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

32.САНОҚ КОМИССИЯСИ

32.1. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
32.2. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, яккабошчилик асосидаги ижроия органи, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи, шу билан бирга ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.
32.3. Саноқ комиссияси акциядорлар умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, акциядорлар (уларнинг вакиллари) умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларини рўёбга чиқариши муносабати билан юзага келадиган масалалар хусусида тушунтиришлар беради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

33.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ВА ДАВЛАТ ВАКИЛИНИНГ  УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ

33.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи унинг шахсан ўзи томонидан амалга оширилади.
33.2. Акциядор  акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.
33.3. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида иш  кўради. Овоз беришга доир  ишончномада ваколат берган ва  вакил қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари) акс эттирилган бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда берилади.

34.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КВОРУМИ

34.1. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тамом бўлган пайтга келиб, Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 фоизидан кўпига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворум тўплаган) ҳисобланади.
34.2. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибига ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.
34.3. Ўтказилмай қолган йиғилиш ўрнига акциядорларнинг янги чақирилган умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тугаган пайтга келиб, Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 40 фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатга олинган бўлса, бу умумий йиғилиш ваколатли ҳисобланади.
34.4. Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Уставнинг  28-бандида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.
34.5. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси 20 кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

35.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ОВОЗ БЕРИШ

35.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси-битта овоз» қоидасига мувофиқ ўтказилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.

36.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ БАЁННОМАСИ

36.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан кейин 10 кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
36.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

  • акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган жой ва вақт;
  • Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони;
  • йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони;
  • йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби кўрсатилади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида нутқларнинг асосий мазмуни, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш натижалари, йиғилиш қабул қилган қарорлар акс эттирилиши лозим.

37. ЖАМИЯТНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

37.1. Жамиятнинг кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, қонунчилик ва ушбу Уставга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
37.2. Жамият Кузатув кенгаши 5 (беш) нафар аъзодан иборат бўлиб, улар қонун хужжатларида ва ушбу уставда назарда тутилган тартибда акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланадилар.
37.3. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан Жамият кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун хақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай хақ ва тўловларнинг миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисида» ги Низом билан белгилаб қўйилади.

38. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

38.1. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:
а) Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
б) Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, ушбу Уставнинг 31.11. бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
в) акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
г) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санани белгилаш;
д) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
е) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
ё) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ва қўшимча акциялар чиқариш орқали жамият устав фондини кўпайтириш ҳамда шу муносабат билан жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
ж) эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
з) жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
и) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
й) жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
к) акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
л) мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил қилиш;
м) жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш;
н)  ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш;
о) жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай хужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган хужжатлардан  кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;
п) ижроия органига тўланадиган мукофот ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
р) жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;
с) акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
т) жамиятнинг заҳира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
у) жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини  ташкил этиш;
ф) жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;
х) қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган ҳолларда  мол-мулк сотиб олиш ва уни тасарруфдан чиқариш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш;
ц) қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган ҳолларда битимлар тузишдан манфаатдорлик бўладиган битимлар тузиш;
ч) акциядорлик жамиятининг бошқа хўжалик жамиятларидаги иштироки билан боғлиқ битимлар тузиш;
ш) қонунчиликка ва ушбу Уставга мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.
38.2. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

39.ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ  АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ, ТАЙИНЛАШ

39.1. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди.
39.2. Жамият яккабошчилик асосидаги ижроия органи – Бош директор кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
Муайян Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас.
Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаган Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом билан белгилаб қўйилади.
39.3. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни Жамият кузатув кенгашининг битта номзодига тўлиқ беришга ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
39.4. Жамият кузатув кенгаши таркибига Жамият акциядорлари ва уларнинг вакиллари бўлган шахслар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда сайланади.

40.ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ

40.1. Жамият Кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
40.2. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
40.3. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади. Жамият кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.

41.ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ

41.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссияси, Жамият ижроия органининг ҳамда жами акцияларининг миқдори жамият акцияларининг 5 фоизидан кам бўлмаган акциядор ёки акциядорлар талабига биноан чақирилади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби Жамият “Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом”да белгилаб қўйилади.
41.2. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони акциядорлар умумий йиғилиши қарорида белгиланган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, Жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга ҳақлидир.
41.3. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
Жамият устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш ва қўшимча акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш ва шу муносабат билан жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига  йўл қўйилмайди.
41.4. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган жой ва вақт;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

41.5. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.
41.6. Кузатув кенгашининг фаолиятини белгилаб берувчи тўлиқ қоидалар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланадиган Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом» билан тартибга солинади.

42. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ
42.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи Бош директор томонидан амалга оширилади.
42.2. Жамият Бош директорининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
42.3. Жамият Бош директори акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
42.4. Бош директор Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан, Жамият манфаатларини ифода этади, унинг номидан битимлар тузади, штатларни тасдиқлайди, Жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
42.5. Бош директор акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан танлов асосида тайинланади. Акциядорлар умумий йиғилишига Бош директор лавозимига тайинлаш учун киритилаётган номзодларни аниқлаб олиш тартиби Жамият кузатув кенгаши томонидан “Жамият Бош директори тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб белгиланади. Бош директорнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш Жамият кузатув кенгашининг қарорига биноан амалга оширилади. Кузатув кенгаши Жамият ижроия органи – Бош директор ваколатларини вақтинчалик бажарувчисини тайинлаш ҳуқуқига эга. 
42.6. Жамият Бош директорининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун хужжатлари, Жамият Устави ҳамда унинг билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш)) мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Жамият номидан шартномани кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди.
Бош директор билан тузиладиган шартномада Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан берадиган ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим.
Жамиятнинг Бош директорига тўланадиган меҳнат ҳақи ва бошқа хақлар миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, Жамият “Ижроия органи тўғрисидаги Низом”га мувофиқ Жамият кузатув кенгаши қарорига асосан Бош директор билан тузилган шартномада белгиланади.
42.7. Жамиятнинг Бош директор вазифасини ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозимларни ўриндошлик йўли билан бир шахснинг эгаллашига кузатув кенгаши розилиги билангина йўл қўйилади.
42.8. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан ижроия органининг ваколатлари бошқарувчи ташкилотга берилиши мумкин.
42.9. Жамият Бош директори лавозимига тайинлаш учун ўтказиладиган танловда Ўзбекистон Республикаси фуқарорлари билан бир қаторда хорижий давлат фуқаролари ва менежерлари ҳам иштирок этиши мумкин.

43. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ, ИЖРОИЯ ОРГАНИ (БОШ ДИРЕКТОРИ) НИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

   43.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, ижроия органи (Бош директор), ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.
43.2. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, ижроия органи (Бош директор) қонун хужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ Жамият олдида жавобгардир.
43.3. Айни пайтда Жамиятга зарар келтиришга сабабчи бўлган қарорга овоз беришда қатнашмаган  ёки бундай қарорга қарши овоз берган Жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
43.4. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар ҳисобланади.
43.5. Жамият ёки у жойлаштирган оддий акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни даъво қилиб кузатув кенгаши аъзоси, ижроия органи (Бош директор) ҳамда бошқарувчи ташкилот устидан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

44. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛК ОЛИШИ ЁКИ УНИ ТАСАРРУФДАН
ЧИҚАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЙИРИК БИТИМЛАР

 44.1. Қуйидагилар йирик битимлар ҳисобланади:

Ушбу банднинг биринчи қисми мақсадлари учун йирик битим натижасида жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса - таклиф қилинган баҳо асосида тасдиқланади.
44.2. Жамиятнинг йирик битими предмети бўлган мол-мулкнинг бозор қиймати деганда мол-мулкнинг энг эҳтимол тутилган нархи тушунилиб, ушбу қиймат бўйича мазкур мол-мулк очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қиладиган рақобат шароитида бошқа шахсга берилиши мумкин, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирор-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.
Жамият мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун битимнинг тарафлари томонидан баҳоловчи ташкилот жалб этилиши мумкин.

45. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛК ОЛИШИ ЁКИ УНИ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЙИРИК БИТИМНИ ТУЗИШ

45.1. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 15 фоизидан 50 фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
45.2. Йирик битим тузиш масаласида Жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгаши қарорига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.
45.3. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
45.4. Йирик битим жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин жамиятнинг ижроия органи томонидан амалга оширилади.
Ушбу талаб бузилган ҳолда тузилган йирик битим суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин

46. ЖАМИЯТНИНГ БИТИМ ТУЗИШИДАН МАНФААТДОР ШАХСЛАР

           46.1. Жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар мазкур жамиятга нисбатан аффилланган шахслар деб эътироф этилади.
            46.2. Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:
           1) ушбу жамиятнинг 20 фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига эгалик қилувчи юридик шахс;
           2) ушбу жамиятнинг 20 фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига яқин қариндошлари билан биргаликда эгалик қилувчи жисмоний шахс;
           3) ушбу жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамият директорининг ёхуд жамият бошқаруви аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс;
           4) ушбу жамият қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;
           5) ушбу жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган ёки ушбу жамият қайси жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлса, ўша жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган юридик шахс;
           6) ушбу жамият устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи айни бир шахс қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;
          7) ушбу жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи айни бир шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;
          8) ушбу жамиятнинг директори ёхуд бошқарув аъзоси бўлган айни бир шахс ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс ижроия органининг раҳбари вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;
          9) яқин қариндошлари билан биргаликда ушбу жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи шахс қайси юридик шахс раҳбарининг ёки ижроия органи аъзосининг вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;
         10) ушбу жамият директорининг ёки бошқарув аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс яқин қариндошлари билан биргаликда қайси юридик шахс жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;
         11) ушбу жамият билан битта хўжалик бирлашмасига кирувчи юридик шахс.
         46.3. Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахси бўлган акциядор — жисмоний шахснинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:
          1) ушбу жисмоний шахс ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;
          2) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг аъзоси бўлса, ўша юридик шахс;
          3) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда ижроия органининг аъзоси ваколатларини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс.
Ушбу Уставнинг 46.2. бандининг 1, 2, 4, 6 – кичик бандлари ва 46.3. бандининг 1- кичик банди ишончли бошқарувчи ёки акциядорнинг вакили сифатида иш юритаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

47. ЖАМИЯТНИНГ БИТИМ ТУЗИШИДАН МАНФААТДОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТ

         47.1. Ушбу Уставнинг 46-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.

48. ТУЗИЛИШИДАН МАНФААТДОРЛИК БЎЛГАН БИТИМНИ ТУЗИШ ТАРТИБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

        48.1. Жамиятнинг ижроия органи жамият кузатув кенгашини аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомасини илова қилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.
        48.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши аффилланган шахс билан тузиладиган битим тўғрисидаги ахборотни ўрганади ва аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилади.
         Агар жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахс бўлса, битим бўйича қарор ушбу Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
       48.3. Жамиятнинг аффилланган шахси жамиятнинг кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
       48.4. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан ёхуд акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорларнинг малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади.
       48.5. Жамиятнинг ижроия органи тузилиши кутилаётган битим тарафини аффилланган шахс билан тузилаётган битим бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.
       48.6. Агар аффилланган шахс билан тузилаётган битим айни бир вақтда йирик битим бўлса, битимни тузиш тартибига ушбу Уставнинг 45-бандида белгиланган йирик битим тузишга доир қоидалар қўлланилади.
        48.7. Жамиятнинг кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

49. ТУЗИЛИШИДАН МАНФААТДОРЛИК БЎЛГАН БИТИМГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАРГА РИОЯ ЭТМАСЛИК ОҚИБАТЛАРИ

49.1. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим ушбу Уставнинг 48-бандида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда тузилган бўлса, у қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
49.2. Манфаатдор шахс Жамиятга ўзи етказган зарар миқдорида Жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

  50. ЙИЛЛИК ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ, ТЕКШИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ        

50.1. Жамият қонун хужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиши ва молия ҳисоботини тақдим этиши шарт.
50.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисоб-китобини ташкил этиш, унинг ҳолати ва тўғри юритилиши, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молия ҳисоботлари, шунингдек, акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларига жамият фаолиятига доир маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун учун жавобгарлик қонун хужжатларига мувофиқ ижроия органи зиммасида бўлади.
50.3. Жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этадиган йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисоб варағидаги маълумотларнинг тўғри эканлиги Жамиятнинг Тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.
50.4. Кўрсатиб ўтилган хужжатларни матбуотда эълон қилишдан олдин Жамият йиллик молия ҳисоботини ҳар йилги текшириш ва тасдиқлаш учун Жамият ёки акциядорлар билан мулкий манфаатлар негизда боғлиқ бўлмаган аудиторни жалб этиши шарт.
50.5. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 30 кун олдин Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

51. ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН АКЦИЯЛАРНИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

51.1. Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни оммавий жойлаштириш йўли билан очиқ обуна ўтказишга ёки уларни хусусий жойлаштириш йўли билан ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли.
51.2. Жамият томонидан жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
51.3. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш нархи жамият кузатув кенгаши томонидан, қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
51.4. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.
51.5. Жамиятнинг устав фонди кўпайтирилаётганда жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
51.6. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.
51.7. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи ва яшаш жойи, ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли.

52. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

52.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши 3 (уч) кишидан иборат тафтиш комиссиясини 1 (бир) йил муддатга сайлайди.
52.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари ва фаолият тартиби ушбу Устав ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низом» билан белгиланади.
52.3. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади.
52.4. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан Жамиятнинг бошқарув органларидаги  мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги хужжатларни унга тақдим этишлари шарт.
52.5. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ушбу Уставнинг 31-бандига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.
52.6. Жамият тафтишчиси ёки тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
52.7. Жамият тафтишчисига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

53. ЖАМИЯТ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ХУЛОСАСИ

           53.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) хулоса тузади, бу хулосада:

54. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ

54.1. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлганда жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
54.2. Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун хужжатларига, таъсис хужжатлари ва бошқа хужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
54.3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

55. ЖАМИЯТНИНГ МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАРИ ҚЎМИТАСИ

55.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.
55.2. Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.
55.3. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
- миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;
- қонун ҳужжатларига ва мазкур уставга мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
55.4. Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.
55.5. Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони 3 кишидан иборат бўлади. Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.
55.6. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
55.7. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
  55.8. Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
55.9. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

56. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ

  56.1. Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун хужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.
56.2. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.

57. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

57.1. Жамиятни  қайта  ташкил  этиш  акциядорлар   умумий   йиғилишининг қарори билан  қўшиб юбориш,  бирлаштириш, бўлиш,  ажратиб чиқариш  ва қайта тузиш  тарзида  амалга  оширилади. 
57.2. Жамият  бошқа  жамиятга  қўшиб  юбориш  йўли  билан  қайта  ташкил этилганида  давлат  рўйхатга  олиш  органи  қўшилиб  юборилган  жамият  ўз фаолиятини  тўхтатгани  ҳақидаги  ёзувни  юридик  шахсларнинг ягона давлат реестрига киритган пайтдан эътиборан  қўшиб юборилган жамият қайта  ташкил этилган деб ҳисобланади.
57.3. Қайта ташкил  этиш натижасида  янгидан вужудга келган жамиятларни давлат  рўйхатидан  ўтказиш  ҳамда  қайта  ташкил  этилган жамиятларнинг фаолияти тўхтатилгани  тўғрисидаги  ёзувни  киритиш  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
57.4. Қайта  ташкил   этиш  тўғрисида   қарор  қабул   қилинган  санадан  эътиборан жамият  30 кундан  кечиктирмай ўз  кредиторларини бу  ҳақда ёзма равишда  хабардор  этади. 
57.5.  Кредитор  жамиятдан мажбуриятларни тўхтатиш ёки муддатидан  илгари  бажаришни  ҳамда  зарарнинг  ўрнини  қоплашни қуйидаги муддатларда ёзма равишда хабар бериш йўли билан талаб қилишга ҳақлидир:

  • қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш ҳақидаги ёзма билдириш жамият томонидан кредиторга юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай;
  • бўлиш ёки ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш ҳақидаги ёзма билдириш жамият томонидан кредиторга юборилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай.

            57.6. Агар бўлиниш баланси қайта ташкил этилаётган жамиятнинг хуқуқий ворисини  аниқлаш  имконини  бермаса, янги  вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил  этилган    жамиятнинг  мажбуриятлари юзасидан  унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар.

58. ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ

           58.1. Жамиятни тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади ва унинг  ҳуқуқ-мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда жамият фаолиятининг  тўхтатилишига олиб келади.
58.2. Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни тугатиш ва тугатувчини ёки тугатиш комиссиясини (бундан буён матнда тугатувчи деб юритилади) тайинлаш тўғрисидаги масалани акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади. 
58.3. Ихтиёрий  равишда  тугатилаётган  жамият  акциядорларининг  умумий йиғилиши тугатиш тўғрисида ва тугатувчи ёки тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳақида қарор қабул  қилади.
58.4. Акциядорлик жамияти суднинг қарори билан тугатилганда тугатувчини тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
58.5. Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича  барча ваколатлар  унга ўтади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган жамият номидан судда
иштирок  этади.
58.6. Давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлган ҳолларда тугатиш комиссияси таркибига давлат мол-мулкини тасарруф этиш ваколати берилган орган вакили киритилади.

59. ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ

           59.1. Тугатиш комиссияси оммавий  ахборот  воситаларида  жамиятнинг  тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни  баён  этиш тартиби ва  муддатлари тўғрисида  қонун ҳужжатларида  белгиланган тартибда эълон беради ва тугатиш ишларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ равишда амалга оширади.
59.2. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувларни киритиб қўйган пайтдан эътиборан жамиятни тугатиш тамомланган, жамият   эса  фаолиятини  тугатган ҳисобланади.
59.3. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган жамият тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ёзувни жамият қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан кейингина киритади.

Просмотров: 790

Посетители

Сегодня 5

Вчера 5

За месяц 120

Все 3036

godmateri

epigu

send

ҚАЙТА АЛОҚА

                                                                                         (Электрон мурожаатлар)