«MULK-SARMOYABROKERLIK UYI» акциядорлик жамияти Акциядорларининг

2019 йил 27ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Йиғилиш раиси

       ______________ Хван М.А.        

          

 

 

 

 

 

“MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI”
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

УСТАВИ

(янги тахрирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ – 2019 й.

 

  1. 1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI” aкциядорлик жамияти 2012 йил 31 январда Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимияти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга ўтказиш инспекцияси томонидан 03-000640-сонли рақам билан рўйхатга олинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги “Тошкент” Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 285-сонли қарори асосида ташкил этилган. Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимияти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга ўтказиш инспекцияси томонидан 2002 йил 27 декабрда 03-000640-сонли рақам билан рўйхатга олинган “VAQT Milliy depozitariy” очиқ акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

1.2. “MUKL-SARMOYA BROKERLIK UYI” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “Жамият” деб аталади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён - Қонун), бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Уставга мувофиқ олиб боради.

1.3. Жамият Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан таъқиқланмаган ва ушбу Уставда кўрсатилган мақсадларга жавоб берадиган ҳар қандай хўжалик ва тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли.

1.4. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар очиши, ҳамда улар низомини тасдиқлаши мумкин. Филиал ва ваколатхоналар раҳбарлари Жамият томонидан тайинланган шахслар бўлиб, улар Жамият берган ишончнома асосида фаолият юритадилар.

Филиал ва ваколатхоналар Жамият мулки ҳисобидан асосий ва айланма маблағлар билан таъминланади. Жамиятнинг филиалга ва ваколатхонага бериб қўйилган мол-мулки Жамиятнинг балансида ҳисобга олинади.

Жамият филиал ва ваколатхоналар олган мажбуриятлар бўйича жавоб беради.

Жамият юридик мақомга эга бўлган шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари ташкил қилиши мумкин.

1.5. Жамият манзилгоҳи (почта манзили):100170, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси 107-уй.

1.6. Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., msbu-depozitariya@mail.ru.

1.7. Жамиятнинг тўлиқ расмий номи:

Ўзбек тилида:

           лотин алифбосида – “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI” aksiyadorik jamiyati;

           кирил алифбосида - “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI” акциядорлик жамияти;

           рус тилида: акционерное общество “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI”;

           инглизтилида: Joint-stock company “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI”;

Қисқартирилган номи:

Ўзбек тилида:

           лотин алифбосида – “MULK-SARMOYA BU” AJ;

           кирил алифбосида - “MULK-SARMOYA BU” AЖ;

               рус тилида: АО “MULK-SARMOYA BU”;

         инглиз тилида: JSC “MULK-SARMOYA BU”.

2.ЖАМИЯТНИНГҲУҚУҚИЙМАҚОМИ

2.1. Жамиятюридикшахсҳисобланадиваўзинингмустақилбалансидаҳисобгаолинадиганалоҳидамол-мулкигаэгабўлади, ўзномидантурлишаклвамазмундагибитимвашартномаларнитузиш, мулкийвашахсийномулкийҳуқуқларниолишиҳамдаамалгаошириши, зиммасигамажбуриятларолиши, суддадаъвогарважавобгарбўлишимумкин.

2.1.1. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтидан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади. Жамият чекланмаган муддатга тузилади.

2.1.2. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлади. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

Жамиятўзномиёзилганштампивабланкаларига, ўзтимсолига, шунингдек, белгилангантартибдарўйхатданўтказилгантоварнишонигаҳамдабошқаўзбелги-аломатларигаэгабўлишгаҳақлидир.

2.2. ЖамиятУставдабелгиланганмақсадвавазифаларниамалгаоширишучунЎзбекистонРеспубликасидабўлганисингари, унингташқарисидаҳамамалдагиқонунчиликхужжатларгариояэтганҳолдачетэлликшерикларбиланшартнома, битимларвабошқаҳуқуқийхужжатларнитузиб, ташқииқтисодийфаолияткўрсатади.

2.2.1. Жамият ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради, маҳсулот ва хизматга бўлган талаб эҳтиёжидан келиб чиқиб, тараққиёт истиқболларини белгилайди ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантиришни таъминлайди.

2.2.2.Жамият ҳар қандай молия-кредит муассасаларида ҳисоб варағи ва бошқа ҳисоб-китоб учун мўлжалланган ҳисоб рақамлари очиш, улар орқали миллий ва чет эл валюталарида амалдаги Қонунчилик меъёрларига риоя қилган ҳолда таъқиқланмаган ишларни амалга ошириши мумкин.

2.2.3. Жамият банк муассасаларида ўз ҳисоб варағида пул маблағларни мустақил равишда ҳаражат қилиш, миллий ва чет эл валюталарида банк ва муассасаларнинг кредитларидан фойдаланиш, қимматли қоғозлар чиқариш ва улардан даромад олишга ҳақлидир.

2.3. Ушбу Уставда белгиланган қоидалар Жамиятнинг бутун фаолияти давомида ўзининг юридик кучини сақлаб қолади. Янги Қонун ёки Қонун хужжатлари қабул қилиниши Қонунларда белгилаб қўйилган тартибга асосан Уставга ўзгартиришлар киритишга сабаб бўлади.

2.4. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнлари ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.

Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

3. ЖАМИЯТНИНГ МАҚСАД, ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ

3.1. Жамиятнинг асосий мақсади фойда олишдан иборат.

3.2. Қуйидагилар Жамият асосий фаолиятининг турлари ҳисобланади:

  • қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси хизматини кўрсатиш:
  • қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга ошириш; 
  • мижознинг номидан ва ҳисобидан брокерлик хизматларини кўрсатиш;
  • ўз номидан, лекин мижознинг хисобидан брокерлик хизматларини кўрсатиш;
  • депозитар операцияларни амалга ошириш;
  • қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
  • қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқлаш;
  • қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги, шунингдек, уларнинг тугатилганлиги фактлари ҳисобини юритиш;
  • эмитентларнинг қимматли қоғозлари бўйича Депо ҳисобларини юритиш ва улар бўйича депозитар операцияларни амалга ошириш;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг Депо ҳисобини юритиш ва улар бўйича депозитар операцияларни амалга ошириш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда мижозларнинг пул маблағларини ҳисобга олиш;
  • дилерлик фаолиятини олиб бориш, ўз номидан ва ўз маблағлари хисобидан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш;
  • андеррайтинг фаолиятини олиб бориш, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг жойлаштирилмаган қисмини сотиб олиш мажбуриятини олиб ёки олмаган холда эмитент номидан эмиссиявий қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
  • қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси хизматларини кўрсатиш:
  • қимматли қоғозлар бозорида қонунчиликда белгиланган бошқа профессионал фаолият турлари билан шуғулланиш;
  • ташкиллаштирилмаган қимматли қоғозлар бозорида биржадан ташқари қимматли қоғозлар бўйича келишувларни рўйхатга олиш;
  • ишончли бошқарув хизматларини кўрсатиш;
  • қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.

3.3. Жамият қонун хужжатларида таъқиқланмаган ва таъсис хужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун хужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин.

Амалга оширилиши учун махсус рухсат (лицензия) талаб этиладиган фаолият турлари қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия берилгандан сўнг амалга оширилади.

3.4. Ўз фаолиятини амалга ошириш учун ва олдида турган масалаларни ҳал қилиш мақсадида Жамият қўйидаги ҳуқуқларга эгадир:

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида мустақил инвестор сифатида қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, товарлар ва валюта воситаларни сотиб олиш ва сотиш;

- Жамият бошқа корхона ёки янги жамият иштирокчиси, таъсисчиси бўлиши, уюшмалар ва бирлашмалар ҳамда компаниялар таркибига кириш;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда қўшма корхоналар ташкил этиши мумкин.

4. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ

4.1. Жамият Устав фондининг миқдори 936 254 464 (тўққиз юз ўттиз олти миллион икки юз эллик тўрт минг тўрт юз олтмиш тўрт) сўм бўлиб, номинал қиймати 512 (беш юз ўн икки) сўм бўлган 1 828 622 (бир миллион саккиз юз йигирма саккиз минг олти юз йигирма икки) дона оддий эгаси ёзилган нақдсиз акцияларга бўлинган.

4.2. Жамият Устав фондининг миқдори қонунчиликда белгиланган тартибда Жамият ваколатли органининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.

4.3. Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда номинал қиймати 512 (беш юз ўн икки) сўм бўлган 10 000 000 (ўн миллион дона) оддий, эгаси ёзилган, нақдсиз, эълон қилинган акцияларни жойлаштиришга ҳақли.

5. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ

5.1. Жамиятнинг Устав фонди қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

5.2. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорлар Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

5.3. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан Жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддати ва шартлари, шу жумладан, мазкур Уставга мувофиқ жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқларга эга бўлган акциядорлар учун Жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш баҳоси белгиланган бўлиши лозим.

5.4. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида қайд этилади. Бунда эълон қилинган муайян тоифа ва турдаги акцияларнинг миқдори жойлаштирилган ана шу тоифа ва турлардаги акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.

5.5. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга. Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

6. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ КАМАЙТИРИШ

6.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини Жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.

6.2. Устав фондини камайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор Акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади.

6.3. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда Акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

7. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ МИҚДОРИ КАМАЙТИРИЛГАНИ ТЎҒРИСИДА КРЕДИТОРЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

7.1. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан санадан эътиборан Жамият 30 кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар Жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида ўзларига хабарнома юборилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай Жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин ижро этишни ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

8. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

8.1. Жамият акциядорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;
  • ўзи ҳақида депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  • Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • Жамият тугатилганда ўзига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги тўлиқ ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендларни эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек, судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;  
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш.

Акциядорлар қонун ҳужжатлари ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8.2. Акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширилишини таъминлаш учун Жамият бошқарув ва назорат органлари акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар учун овоз беришда уларнинг биргаликдаги позициясини шакллантириш учун акциядорлик битимини тузиш имконини яратади.

8.3. Жамиятнинг ҳар бир оддий акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

8.4. Акциядорнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиши, дивидендлар олиши ва Жамият томонидан корпоратив ҳаракатлар бажарилганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириши Жамият акциядорларининг реестри асосида амалга оширилади.

8.5. Акциядорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва кўзда тутилган ҳолларда ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми Жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли.

8.6. Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

8.7 Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни - мазкур акциялар эгасини қонунчиликда белгиланган тартибда Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

8.8. Жамият Қонунда назарда тутилган ҳужжатлардан акциядорларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлайди, бундан бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатлар, бошқарув мажлисларининг баённомалари, шунингдек Жамият директорининг буйруқлари ва Жамият акциядорларининг реестри мустасно.

Жамият акциядорнинг ёзма талабига кўра унга Қонунда назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ҳақ эвазига тақдим этиши шарт. Ҳақ миқдори Жамият томонидан белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаш харажатларининг қийматидан ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ортиб кетмаслиги керак.

Жамият сўралаётган ҳужжатларни акциядорга электрон шаклда тақдим қилишга ҳақли.

Акциядорлар Жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.

Акциядор (акциядорлар) йирик битимни ёки аффилланган шахс билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини судда кўриб чиқиш чоғида Жамиятдан ва гувоҳлардан суд томонидан кўриб чиқилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни олишга ҳақли, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар мустасно.

8.9. Жамият акциядорлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-Жамиятнинг акцияларига қонун ҳужжатларида, ушбу Уставда ва акция чиқарилиши тўғрисидаги қарорларда кўзда тутилган тартибда, усулларда ва муддатларда ҳақ тўлаш;

-Жамият фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотларни ошкор қилмаслик;

-Жамият акцияларининг 50 (эллик) ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур Жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 (эллик) фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини 30 (ўттиз) кун ичида эълон қилиши ҳамда акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кун ичида олинган тақдирда, Жамиятнинг 50 (эллик) ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиш;

-Миноритар акциядор ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан Жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

Акциядорлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9. АКЦИЯЛАРНИ БОШҚА ШАХСГА МУЛК ҚИЛИБ ЎТКАЗИШ

9.1. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.

10. ЖАМИЯТНИНГ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ

10.1. Жамият қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда облигацияларни Кузатув кенгашининг бир овоздан қабул қилинган қарорига асосан жойлаштиришга ҳақли. Бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш тартиби, уларни жойлаштириш ҳамда уларни олишда Жамият акциядорларининг ҳуқуқлари Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

11. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

11.1. Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк, шунингдек, пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан, мулкий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади.

11.2. Қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш эса, уларни чиқариш тўғрисидаги Акциядорлар умумий йиғилиши қарори ёки Кузатув кенгаши қарори билан белгилаб қўйилади. Жамиятнинг қўшимча акцияларига мазкур акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

12. ЖАМИЯТНИНГ ФОНДЛАРИ ВА СОФ АКТИВЛАРИ

12.1. Жамият фаолияти давомида заҳира фонди ташкил этилади. Заҳира фондига ажратма Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан Жамиятнинг соф фойдасидан ажратилади. Заҳира фонди Жамият устав фондининг 15 (ўн беш) фоизи миқдорида ташкил этилади. Жамиятнинг заҳира фонди ушбу Уставда кўрсатилган миқдорга етгунига қадар ҳар йилги соф фойданинг 5 (беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорида мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали амалга оширилади.

12.1.1. Жамиятнинг заҳира фонди бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кўрилган зарарни қоплаш, Жамият облигацияларини муомаладан чиқариш ва қонунчиликка ҳамда ушбу Уставга мувофиқ Жамиятнинг акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади.

12.1.2. Заҳира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

12.1.3. Жамиятнинг муддати ўтган, қайтишига умид бўлмаган ҳамда шубхали бўлган дебиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқариш мақсадида “Муддати ўтган, қайтишига умид бўлмаган ҳамда шубхали бўлган дебиторлик қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича фонд” ташкил этилади.

Мазкур фонднинг хажми ҳамда унга ажратиладиган пул миқдори Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

12.1.4. Шунингдек, Жамият ходимларини моддий рағбатлантириш ва жамиятнинг қўшимча эхтиёжлари учун “Даромаднинг шаклланишида иштрок этган ходимларни рағбатлантириш Фонди” ташкил этилади.

Мазкур фонд жамиятнинг ҳар йилги соф фойдасидан 3 (уч) фоизлик ҳамда бизнес-режада кўрсатилган соф фойданинг ортиғи билан бажарилган қисмидан 30 (ўттиз) фоизлик ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.  

Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида юқоридаги фондлардан ташқари бошқа фондлар тузишга ҳақли.

12.2. Жамиятнинг заҳира ва бошқа фондларидан фойдаланиш Кузатув кенгаши қарорлари билан амалга оширилади.

12.3. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича, Жамият активлари ва мажбуриятларининг умумий суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тугагандан кейин Жамият акциядорлари тасдиғига тақдим этилган йиллик бухгалтерия балансига ёки аудиторлик текшируви натижаларига кўра Жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан оз бўлиб чиқса, Жамият ўз устав фондини соф активлари қийматидан ошиб кетмайдиган миқдоргача камайтиришни эълон қилиши шарт.

Жамият устав фондини камайтириш ёки Жамиятни тугатиш бўйича қарор қабул қилинмаган тақдирда унинг акциядорлари, кредиторлари, шунингдек, давлатнинг ваколатли органлари Жамиятни тугатиш юзасидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

13. ЖАМИЯТНИНГ ЖОЙЛАШТИРИЛГАН АКЦИЯЛАРНИ ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН СОТИБ ОЛИШИ

13.1. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.

13.2. Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати устав фондининг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, Жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.

13.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни сотиб олиш йўли билан Жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида қабул қилган қарор асосида Жамият томонидан сотиб олинган акциялар уларни сотиб олиш вақтида муомаладан чиқарилади.

13.4. Акцияларни сотиб олиш тўғрисидаги қарорда сотиб олинадиган акцияларнинг турлари, Жамият сотиб оладиган ҳар бир турдаги акциянинг сони, сотиб олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда сотиб олиниши белгилаб қўйилиши лозим.

13.5. Жамият акцияларни пул ўтказишёки мулк бериш йўли билан сотиб олади.

Акцияларни сотиб олиш муддати 10 (ўн) кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акцияларни сотиб олиш нархи бозор баҳосига мувофиқ белгиланади.

13.6. Сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган акцияларнинг эгаси бўлмиш ҳар бир акциядор кўрсатиб ўтилган акцияларни сотишга ҳақлидир, Жамият эса уларни сотиб олиши шарт. Агар Жамиятнинг сотиб олиши тўғрисида ариза тушган акцияларнинг умумий сони ушбу бандда белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда Жамият сотиб олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиб кетса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар сотиб олинади.

13.7. Акциялар сотиб олинадиган муддат бошланишига кечи билан 10 (ўн) кун қолганда Жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни Жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт. Хабарномада ушбу Уставнинг 13.4.- бандида кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.

14. ЖОЙЛАШТИРИЛГАН АКЦИЯЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН СОТИБ ОЛИНИШИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР

14.1.Жамият:

  • Жамиятнинг бутун устав фонди батамом тўлангунга қадар;
  • агар оддий акцияларни сотиб олиш вақтига келиб Жамиятда банкротлик белгилари бўлса ёки бундай белгилар у акцияларни сотиб олганлиги натижасида пайдо бўлса;
  • агар оддий акцияларни сотиб олиш вақтига келиб Жамиятга карашли соф активларнинг қиймати унинг устав фондидан, заҳира фондидан кам бўлса ёхуд акцияларни сотиб олиш натижасида уларнинг миқдоридан камайиб кетса, оддий акцияларни сотиб олишга ҳақли эмас.

Ушбу Уставнинг 16-бандига мувофиққайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунича Жамият жойлаштирилган акцияларни сотиб олишга ҳақли эмас.

15. АКЦИЯЛАРНИ ЙИРИКЛАШТИРИШ ВА МАЙДАЛАШ

15.1.Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ Жамият жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида Жамиятнинг икки ёки ундан ортиқ акцияси худди шу турдаги битта янги акцияга айирбошланади. Бунда Жамият уставига унинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.

           15.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ Жамият жойлаштирилган акцияларни майдалаш ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида Жамиятнинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирбошланади. Бунда Жамият уставига унинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.

16. АКЦИЯДОРЛАР ТАЛАБИГА БИНОАН ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРНИ ҚАЙТАРИБ СОТИБ ОЛИШИ

16.1. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:

16.1.1. Жамият қайта ташкил этилганда ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан йирик битим амалга оширилганда, башарти акциядорлар қайта ташкил этиш ёки кўрсатиб ўтилган битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёхуд бу масалалар бўйича овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар;

16.1.2. Жамият бошқарув органлари томонидан жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёхуд бу масалалар бўйича овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар;

16.1.3. Жамият Уставига акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганда ёки Жамиятнинг Устави уларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган тарзда янги таҳрирда тасдиқланганда, башарти акциядорлар тегишли қарорлар қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёки овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар, ўзларига қарашли акцияларнинг ҳаммаси ёки муайян қисми Жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

16.2. Ўзларига тегишли акцияларни Жамиятнинг қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати овоз бериш натижасида акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.    

16.3. Жамият акцияларни бозор қиймати бўйича қайтариб сотиб олади, бу қийматни аниқлаш чоғида Жамиятнинг акцияларни баҳолашни ва қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида унинг қиймати ўзгариши ҳисобга олинмайди.

16.4. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги Жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас, бундан Жамиятнинг ўзгартирилиши ҳоллари мустасно. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони ушбу қисмда белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда Жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.

           16.5. Акциялар қайтариб сотиб олинган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши лозим, акс ҳолда Акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни бекор қилиш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

17. ДИВИДЕНД

             17.1. Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

17.2. Жамият акцияларининг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни
тўлаши шарт.

17.3.Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

17.4. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

18. ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ

18.1. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга (эълон қилишга) ҳақлидир.

           18.2. Жамият Акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

  1. 19.ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

19.1. Акциялар бўйича дивидендларни тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тулаш шакли тугрисидаги карор жамият Кузатув кенгашининг тавсияси асосида Акциядорлар умумий йигилиши томонидан кабул килинади.

19.2. Дивидендларнинг микдори Жамият Кузатув кенгаши тавсия этган микдордан куп булиши мумкин эмас.

Дивидендлар тулаш тугрисидаги карорда дивидендлар тулаш бошланадиган ва тугайдиган саналар курсатилган булиши лозим.

  1. 20.ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

20.1. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби Жамият Акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги керак.

20.2. Ҳар бир дивиденд тўланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда Жамият акциядорларининг реестри ёпилади.

20.3. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра Жамият ихтиёрида қолади.

   20.4. Дивидендлар Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда Жамиятнинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак

   20.5. Акциядор Жамият томонидан ҳисобланган дивидендлар ва пенялар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендлар Жамият томонидан тўланмаган тақдирда, Жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

  1. 21.ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ МУМКИН БЎЛАДИГАН АКЦИЯЛАР

21.1. Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

  1. 22.ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШДАГИ ЧЕКЛАШЛАР

22.1. Жамият:

  • Жамиятуставфондинингҳаммасиунингтаъсисэтилишичоғидатўлиқтўлаббўлингунигақадар;
  • агардивидендлартўланадиганпайтдаЖамиятдатўловгақобилиятсизлик (банкротлик) белгиларибўлсаёкидивидендлартўлашнатижасидаЖамиятдашундайбелгиларпайдобўлса;
  • Жамиятсофактивларинингқийматиунингуставфонди вазаҳирафондисуммасиданкамбўлса, акцияларбўйичадивидендлартўлаш (эълонқилиш) тўғрисидақарорқабулқилишгаҳақлиэмас.

Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, Жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

23. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАНИШИ ҲАҚИДА АКЦИЯДОРЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

23.1.Жамият дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва Жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

  1. 24.АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ БОШҚАРИШ

24.1. Акциядорлик жамиятини Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи бошқаради.

24.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятни бошқаришнинг олий органидир.

24.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиллик йиғилишини ўтказиши шарт.

24.4. Акциядорларнинг умумий йиллик йиғилиши Кузатув кенгаши томонидан белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Коида тариқасида, акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши 20 июндан 30 июнгача бўлган оралиқда ўтказилади. Акциядорларнинг умумий йиллик йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, яккабошчилик асосидаги Ижроия органи билан билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги, шунингдек, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш, Жамият Ижроия органи ва Кузатув кенгашининг Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ҳамда қонунчиликда ва Жамият “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом»га мувофиқ бошқа хужжатларни кўриб чиқилади.

24.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилиш ҳисобланади.

24.6. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ва уни ўтказиш тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материаллар (ахборотлар) рўйхатини Жамиятнинг Кузатув кенгаши белгилайди.

  1. 25.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

25.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар киради:

а) Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш (қўшимча акциялар чиқариш орқали Жамият устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно);

б) Жамиятни қайта ташкил этиш;

в) Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

е) Жамиятнинг устав фондини камайтириш;

ж) ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;

з) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш,Жамият Ижроия органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказо);

и) Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

й) Жамият йиллик ҳисоботини, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

к) Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

л) акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорларнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қонунчиликда назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

м) Акциядорлар умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

н) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

о) қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган тақдирда Жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштирилиши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш;

п) қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган тақдирда аффилланган шахслар билан битимлар тузиш;

р) Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва бадаллар миқдорини тасдиқлаш;

с) мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;

т) хайрия (хомийлик) ёки бегараз ёрдамни энг куп микдорларини белгилаш;

у) Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш буйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тугрисидаги Ижроия орган ва Кузатув кенгашининг хисоботларини мунтазам равишда эшитиш;

ф) Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш.

х) Жамиятнинг “Ички назорати тўғрисида”, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Манфаатлар тўқнашуви бўйича амалга ошириладиган тадбирлар тартиби тўғрисида”ги низомларини тасдиқлаш;

ц) Жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;

ч) қонунчиликда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

25.2.Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият Кузатув кенгаши ва Ижроия органига берилиши мумкин эмас.

25.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра қуйидагилар Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин:

-жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

-қонунга мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

-жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

амиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

   -эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

     -қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

     -аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш матнини тасдиқлаш;

-ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш).

  1. 26.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ҚАРОРИ

26.1. АкциядорларумумиййиғилишидаовозгақўйилганмасалаларбўйичаЖамиятнингоддийакцияларинингэгаларибўлмишакциядорларовозберишҳуқуқигаэга.

26.2. Акция эгаси бўлмиш акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий акция Жамиятнинг овоз берувчи акциясидир.

26.3. Овозга қўйилган масала бўйича Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, ушбу Уставда қарор қабул қилиш учун акциядорлар овозининг кўпроқ миқдори белгилаб қўйилган масалалардан ташқари, йиғилишда иштирок этаётган Жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози (оддий кўпчилик) билан қабул қилинади.

26.4. Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш, йиллик ҳисоботларини, тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш, шу жумладан дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан масалалари Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан фақат Кузатув кенгашининг таклифига биноан қабул қилинади.

Жамиятнинг йиллик ҳисоботи Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиб, кейин Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.)

26.5. Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш, Жамиятни қайта ташкил этиш, Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, Жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштириши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш ва Жамиятнинг аффилланган шахс билан тузилаётган битимларни маъқуллаш масалалари бўйича қарорлар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози (малакали кўпчилик) билан қабул қилинади.

26.6. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек, кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.

26.7. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари Қонунда ҳамда Жамият Уставида назарда тутилган тартиб ва муддатларда, бироқ бу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

26.8. Агар акциядор узрли сабабларга кўра Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у Акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.

26.9. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига Жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

26.10. Жамиятнинг шўъба хўжалик жамиятлари ўз мулкида ўз асосий Жамиятининг овоз берувчи акцияларига эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу тақиқ Конун асосида кучга киргунига қадар ўз асосий Жамиятининг овоз берувчи акцияларини олган шўъба хўжалик жамиятлари асосий Жамият Акциядорларининг умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас.

  1. 27.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ

   27.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

27.2. Акциядорнинг талабига биноан Жамият акциядорга Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.

27.3. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар мазкур реестр тузилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни тузишда йўл қўйилган хатолар тузатилган тақдирдагина қонун хужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

  1. 28.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТ

28.1.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида йигирма бир кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Корпоратив ахборотнинг ягона порталида, Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади. Бунда Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси Жамият Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

28.2. Жамият умумий йигилиш утказиш хакида акциядорларни бошка оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио) оркали кушимча хабардор килишга хакли.

28.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • Жамиятнинг номи ва жойлашган ери (почта манзили)ва электрон почта манзили;
  • умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
  • Жамият акциядорлари реестри шакллантириладиган сана;
  • умумий йиғилишнинг кун тартибига киритилган масалалар;
  • умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

28.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, Жамият Кузатув кенгашининг Жамият Ижроия органи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосаси, Жамият Кузатув кенгаши хамда Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамият Уставига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёхуд Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси киради, ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича Кузатув кенгашининг позицияси юзасидан маълумот киради.

  1. 29.ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КУН ТАРТИБИГА ТАКЛИФЛАР КИРИТИШ

29.1. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари (акцияси эгаси) Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилишга ва кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига номзодларини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари (акцияси эгаси) молия йили тугаганидан кейин узоғи билан 90 кундан кечикмай, Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Жамият Тафтиш комиссиясига бу органларнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

29.2. Акциядорлар (акциядор) Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

29.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала - уни қўйиш сабабларини, масалани таклиф этаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) номини, унга тегишли акцияларнинг сони ва турини кўрсатган ҳолда ёзма равишда киритилади.

29.4. Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш, шу жумладан, ўзининг номзодини кўрсатиш тўғрисида таклиф киритилганда номзоднинг исми, башарти номзод Жамият акциядори бўлса, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури, шунингдек, номзодни кўрсатган акциядорларнинг исми, уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

29.5. Жамият Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда 29.1. бандда белгиланган муддат тугаганидан сўнг 10 кундан кечиктирмайуларни Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.

29.6. Акциядор (акциядорлар) киритган масала Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, шунингдек, кўрсатилган номзодлар Жамият кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

  • акциядор (акциядорлар) ушбу Уставнинг 29.1.бандида белгиланган муддатга риоя этмаган бўлса;
  • акциядор (акциядорлар) ушбу Уставнинг 29.1.бандида назарда тутилган миқдордаги Жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
  • ушбу Уставнинг 29.3.бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
  • таклифлар қонун хужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса.

29.7. Жамият Кузатув кенгашининг масалани Акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори ана шу масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорга (акциядорларга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан узоғи билан уч иш куни ичида юборилади.

29.8. Жамият Кузатув кенгашининг масалани Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

  1. 30.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

30.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Жамият Кузатув кенгаши, Уставнинг 31.11. бандида назарда тутилган ҳолларда эса умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

- умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

- умумий йиғилишнинг кун тартибини;

- умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;

- умумий йиғилишни ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри тузиладиган санани;

- умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини;

- умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

- овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

30.2. Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган масалалар (шу жумладан, «турли масалалар», «бошқа масалалар», «ўзга масалалар» ва х.к.) Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 21 кундан кам ва 30 кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

  1. 31.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

31.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, Жамият Тафтиш комиссияси талабига кўра, шунингдек, талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади.

31.2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширади.

31.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабабини кўрсатган ҳолда таърифлаб берилмоғи лозим.

31.4. Жамият Кузатув кенгаши Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.

31.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талаби акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи), унга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган бўлиши лозим.

31.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талабномаси Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

31.7. Жамият Тафтиш комиссияси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида Жамият Кузатув кенгаши Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши лозим.

31.8. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, башарти:

  • акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) Ушбу Уставнинг 31.1. бандида назарда тутилган миқдордаги Жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
  • жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан биронтаси ҳам унинг ваколатларига кирмаса;
  • кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонун хужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса.

31.9. Жамият Кузатув кенгашининг Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилганқарори қабул қилинган пайтдан эътиборан узоғи билан 3 иш кунидан кечиктирмай йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.

31.10. Жамият Кузатув кенгашининг Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

31.11. Жамият Кузатув кенгаши қонунчиликда белгиланган муддат ичида Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган бўлса ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Бундай ҳолларда Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ харажатлар Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

  1. 32.САНОҚ КОМИССИЯСИ

32.1. Овозларни санаб чиқиш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

32.2. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, яккабошчилик асосидаги Ижроия органи, шунингдек бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи, шу билан бирга ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.

32.3. Саноқ комиссияси Акциядорлар умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, акциядорлар (уларнинг вакиллари) умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларини рўёбга чиқариши муносабати билан юзага келадиган масалалар хусусида тушунтиришлар беради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини жамиятнинг идоравий архивига топширади.

  1. 33.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ

33.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

33.2. Акциядор Акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

33.3. Акциядорнинг вакили Акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида иш кўради. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари) акс эттирилган бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда берилади.

  1. 34.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КВОРУМИ

34.1. Агар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тамом бўлган пайтга келиб, Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 фоизидан кўпига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворум тўплаган) ҳисобланади.

34.2. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибига ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

34.3. Ўтказилмай қолган йиғилиш ўрнига акциядорларнинг янги чақирилган умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тугаган пайтга келиб, Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 40 фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатга олинган бўлса, бу умумий йиғилиш ваколатли ҳисобланади.

34.4. Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Уставнинг 28-бандида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

34.5. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси 20 кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

  1. 35.АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ОВОЗ БЕРИШ

35.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси-битта овоз» қоидасига мувофиқўтказилади, жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.

  1. 36.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ БАЁННОМАСИ

36.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси Акциядорлар умумий йиғилиши ёпилганидан кейин 10 кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

36.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

  • Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган жой ва вақт;
  • Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони;
  • йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони;
  • йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби кўрсатилади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида нутқларнинг асосий мазмуни, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш натижалари, йиғилиш қабул қилган қарорлар акс эттирилиши лозим.

37. ЖАМИЯТНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

37.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, қонунчилик ва ушбу Уставга мувофиқ Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

37.2. Жамият Кузатув кенгаши 5 (беш) нафар аъзодан иборат бўлиб, улар қонун хужжатларида ва ушбу Уставда назарда тутилган тартибда Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланадилар.

Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак, ушбу аъзо ҳар йили қайта сайланиши мумкин. Бунда давлат ва (ёки) хўжалик бирлашмасининг улуши устун бўлган жамиятларда номзод кўрсатиш ҳамда кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўйича овоз бериш давлат ва (ёки) хўжалик бирлашмасининг вакиллари томонидан амалга оширилади.

Қуйидаги шахс кузатув кенгашининг мустақил аъзоси деб эътироф этилади:

-сўнгги уч йил мобайнида жамиятда ва (ёки) унинг аффилланган шахсларида ишламаган шахс;

-жамиятнинг акциядори ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлмаган шахс;

-жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлмаган шахс. Бунда қайси мижоз ва етказиб берувчи билан энг кам иш ҳақининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўшалар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;

-жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлмаган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳоллар мустасно;

-жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олувчиси), фарзанди (фарзандликка олинган боласи), туғишган ва ўгай акаси (укаси) ҳамда опаси (синглиси) бўлмаган шахс;

-давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлмаган шахс.

Энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва жамиятнинг кузатув кенгашига тавсиялар тайёрлаш учун кузатув кенгаши аъзолари орасидан қўмиталар ташкил этилиши мумкин.

Қўмиталарни шакллантириш ва уларнинг ишлаш тартиби, сони ва таркиби жамиятнинг кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда белгиланади.

37.3. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун хақ тўланиши ва (ёки) Кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай хақ ва тўловларнинг миқдори Акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисида» ги Низом билан белгилаб қўйилади.

38. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

38.1. Кузатув кенгаш Жамиятнинг стратегик мақсади сифатида акциялар нархининг ўсишига олиб келувчи молиявий барқарорликни таъминлаш, меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот рақобатдошлигини ошириш, ишлаб чиқариш, энергия самарадорлиги ва экспорт кўрсаткичларининг ўсиши, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни амалга оширишни белгилайди.

38.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

а) жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

б) жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, ушбу Уставнинг 31.11. бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

в) акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

г) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санани, вақт ва жойни белгилаш;

д) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш хамда умумий йиғилиши ўтказилиши учун Жамият акциядорлари реестрларини шакллантириш саналарини белгилаш;

е) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлашмасалаларни Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

ё) мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

ж) жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

з) ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш;

и) жамиятнинг Ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай хужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган хужжатлардан Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

й) аудиторлик текширувини ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;

к) жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;

л) акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

м) жамиятнинг заҳира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

н) жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;

о) жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

п) қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган ҳолларда мол-мулк сотиб олиш ва уни тасарруфдан чиқариш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш;

р) қонунчиликда ва ушбу Уставда кўзда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффиланган шаслар билан битимлар тузиш;

с) жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

т) жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

у) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамият уставига Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

ф) акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

х) жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ц) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ч) ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

ш) эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

щ) қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

ъ) аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш матнини тасдиқлаш;

ы) ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқини фақат Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда бериш;

ь) кузатув кенгаши қошида Кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, Жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;

э) жамият Кузатув кенгаши карорига кура танлов асосида Жамиятнинг корпоратив бошкарув тизимини бах,олашни утказиш учун мустакил ташкилотни танлаш.

ю) аудиторлик текширувини ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;

я) қонунчиликка ва ушбу Уставга мувофиқ Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

38.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

39.ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ, ТАЙИНЛАШ

39.1. Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди.

39.2. Жамият яккабошчилик асосидаги ижроия органи – Бош директор Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Муайян Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас.

Жамиятингшўъбаватобехўжаликжамиятларидамеҳнатшартномаси (контракт) бўйичаишлаётганшахсларваушбужамиятларбошқаруворганларинингаъзолариЖамиятнингКузатувкенгашигасайланишимумкинэмас.

Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар Акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаган Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом билан белгилаб қўйилади.

39.3. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича кумулятив овозларни Жамият Кузатув кенгашининг битта номзодига тўлиқ беришга ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

39.4. Жамият Кузатув кенгаши таркибига Жамият акциядорлари ва уларнинг вакиллари бўлган шахслар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда сайланади.

40.ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ

40.1. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.

40.2. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

40.3. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, Акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади. Жамият Кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини Кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.

41.ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ

41.1. Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, Кузатув кенгашининг аъзоси, Тафтиш комиссияси, Жамият ижроия органинингҳамда жами акцияларининг миқдори Жамият акцияларининг 1 (бир) фоизидан кам бўлмаган акциядор ёки акциядорлар талабига биноан чақирилади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби Жамият “Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомда белгилаб қўйилади.

41.2. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони Акциядорлар умумий йиғилиши қарорида белгиланган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари Акциядорларнинг ана шундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга ҳақлидир.

41.3. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

Жамият устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш ва қўшимча акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш ва шу муносабат билан Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

41.4. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган жой ва вақт;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

41.5. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.

41.6. Кузатув кенгашининг фаолиятини белгилаб берувчи тўлиққоидалар Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланадиган Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом» билан тартибга солинади.

42. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

42.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги Ижроия органи - Бош директор томонидан амалга оширилади.

42.2. Жамият Бош директорининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига ёки Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

42.3. Жамият Бош директори Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Бош директор Жамият Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган барча қарорларни қатъий ва оқилона бажарган холда Бош директор ўринбосарлари ва барча ходимларнинг жавобгарлиги ва фаолиятини назорат қилади.

Ижроия органининг барча фаолияти акциядорлик жамиятининг манфаатларини химоя қилишга қаратилган бўлиши керак. Бош директор ижроия органи олдига қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши керак бўлган штат жадвалининг таркиби ва штат жадвалини ишлаб чиқади. Бош директор хар бир ходим муайян иш сохаси учун жавобгар бўлиши учун Бош директор ва унинг ўринбосари ва органнинг бошқа ходимлари ўртасидаги мажбуриятларнинг аниқ тақсимланишини тасдиқлаши керак. Бош директор ва унинг ўринбосари ўз фаолиятини фақат капитал бозори Агентлигининг малака сертификати билан амалга оширадилар. Бош директорга ходимлар жадвалининг таркиби ва штат жадвалини тасдиқланган сон доирасида ўзгартириш киритиш хуқуқи берилади.

42.4. Бош директори ваколатлари:

Жамият Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун Жамият ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ўрнатилган тартибда киритади;

акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборот олиш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш, дивидендлар тўлови бўйича барча ҳуқуқларига амал қилинишини таъминлайди;

жамият мол-мулки ва пул маблағларини қонун ҳужжатларида ва Жамият ички меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тасарруф қилади;

жамият номидан шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади;

жамият номидан ишончномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақами ва бошқа ҳисобларни очади, Жамиятнинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва ҳисоботларини имзолайди;

жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия хисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

штатларни тасдиқлайди, уларни малакали кадрлар билан тўлиқлигини таъминлайди,ходимлар билан меҳнат шартномалари(контрактлар) тузади ва уларни тугатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилади;

раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Жамият фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;

хар бир ходим муайян иш сохаси учун жавобгар бўлиши учун Бош директор ва унинг ўринбосари ва органнинг бошқа ходимлари ўртасидаги мажбуриятларнинг аниқ тақсимланишини тамиллайди;

жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди;

жамиятнинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради, шунингдек ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалаларга оид йўриқномалар ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;

жамият бошқармалари ва таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;

жамият ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллайди;

ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим иш ҳақлари, уларга устамаларни, турли қўшимча тўловларни белгилайди, Жамият ходимларини рағбатлантиради, шунингдек, Жамият ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида компенсация тўловларини ўрнатади;

қонун ҳужжатлари, ушбу Устав ва «Ижроия органи (Бошқарув) тўғрисида»ги низомга мувофиқ Бошқарув раиси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳал этади.

42.5. Бош директор қуйидагиларга ҳақли:

ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилади;

Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалайди;

Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;

Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларида лавозимга эга бўлиши мумкин;

ҳақ олади;

Бош директор бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

42.6. Бош директор мажбуриятлари:

Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиш;

ўз мажбуриятларини у билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ тегишли тарзда бажариш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

жамиятнинг йиллик бизнес-режаси кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш;

жамият Кузатув кенгаши ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши олдида ҳисобот бериш;қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамият фаолияти тўғрисидаги ахборотни тегишли тарзда ошкор этилишини назорат қилиш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этилишини таъминлайди;

жамият таркибий тузилмаларининг самарали ҳамкорлик юритишини таъминлаш;

жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик;

жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини таъминлаш;

жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари, ушбу Устав, «Ижроия органи (Бошқарув) тўғрисида»ги Низом ва Жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

42.7. Бош директор ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгаши олдида Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан ҳисобот беради. Бош директор Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида молия йили якунларига кўра Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот беради.

42.8. Жамият Бош директори Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан 1 (бир) йилга сайланади. Бош директор Акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан, қоида тариқасида, танлов асосида сайланади (тайинланади).

Жамият Бош директори лавозимига тайинлаш учун ўтказиладиган танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан бир қаторда хорижий давлат фуқаролари ва менежерлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Ижроия органининг акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмини жорий этиш учун Жамият бошқарув органлари акциядорлар вакили сифатида иштирок этувчи ижроия органи вакилларининг ижроия органига аъзолар сайлаш масаласида овоз бериш ҳуқуқини чеклаши мумкин.

Акциядорлар умумий йиғилишига Бош директор лавозимига тайинлаш учун киритилаётган номзодларни аниқлаб олиш тартиби Жамият кузатув кенгаши томонидан “Жамият Бош директори тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

42.9. Бош директорнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш Жамият Кузатув кенгашининг қарорига биноан амалга оширилади. Кузатув кенгаши Жамият ижроия органи – Бош директор ваколатларини вақтинчалик бажарувчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг Бош директорибилан тузилган шартномани у шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.

Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг Бош директори билан тузилган шартномани, агар у Жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

42.10. Жамият Бош директорининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун хужжатлари, Жамият Устави ҳамда унинг билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш)) мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Жамият номидан шартномани Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди.

Бош директор билан тузиладиган шартномада Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши олдида Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан берадиган ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим.

42.11. Жамиятнинг Бош директор вазифасини ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозимларни ўриндошлик йўли билан бир шахснинг эгаллашига Кузатув кенгаши розилиги билангина йўл қўйилади.

42.12. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан Ижроия органининг ваколатлари бошқарувчи ташкилотга берилиши мумкин.

43. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ, ИЖРОИЯ ОРГАНИ (БОШ ДИРЕКТОРИ) НИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

43.1. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, Ижроия органи (Бош директор), ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.

43.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, Ижроия органи (Бош директор) қонун хужжатларига ва Жамият Уставига мувофиқ Жамият олдида жавобгардир.

43.3. Айни пайтда Жамиятга зарар келтиришга сабабчи бўлган қарорга овоз беришда қатнашмаган ёки бундай қарорга қарши овоз берган Жамият Бош директорива Кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди, бундан Қонунда белгиланган ҳоллар мустасно.

43.4. Ушбу модданингқоидаларига мувофиқ бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар ҳисобланади.

43.5. Жамият ёки у жойлаштирган оддий акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни даъво қилиб Кузатув кенгаши аъзоси, Ижроия органи (Бош директор) ҳамда бошқарувчи ташкилот устидан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

43.6 Суд Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзосини, Бош директорини Жамиятга мулкий зарар етказганликда айбдор деб топган тақдирда, ушбу аъзонинг, Бош директорнинг ваколатлари суднинг қарорига кўра, уларнинг хўжалик жамиятларида раҳбарлик лавозимини эгаллаши тақиқланган ҳолда, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тугатилиши мумкин.

43.7. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси, Бош директори, шунингдек ишончли бошқарувчи Жамиятга чалғитувчи ахборот ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этганлиги ёхуд ўзлари ёки ўз аффилланган шахслари томонидан фойда (даромад) олиш мақсадида йирик битим тузишни ва (ёки) йирик битим тузиш ва (ёки) аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилишни таклиф этганлиги натижасида етказилган зарар учун жавобгарликка тортилиши мумкин.

44. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛК ОЛИШИ ЁКИ УНИ ТАСАРРУФДАН

ЧИҚАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЙИРИК БИТИМЛАР

44.1. Қуйидагилар йирик битимлар ҳисобланади:

  • Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.

Ушбу банднинг биринчи қисми мақсадлари учун йирик битим натижасида Жамиятнинг тасарруфидан чиқариладиган мол-мулкнинг қиймати унинг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, Жамият оладиган мол-мулкнинг қиймати эса - таклиф қилинган баҳо асосида тасдиқланади.

44.2. Жамиятнинг йирик битими предмети бўлган мол-мулкнинг бозор қиймати деганда мол-мулкнинг энг эҳтимол тутилган нархи тушунилиб, ушбу қиймат бўйича мазкур мол-мулк очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қиладиган рақобат шароитида бошқа шахсга берилиши мумкин, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирор-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.

Жамият мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун битимнинг тарафлари томонидан баҳоловчи ташкилот жалб этилиши мумкин.

45. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛК ОЛИШИ ЁКИ УНИ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЙИРИК БИТИМНИ ТУЗИШ

45.1. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг 15 фоизидан 50 фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда Кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.

45.2. Йирик битим тузиш масаласида Жамият Кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ Акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.

45.3. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

45.4. Йирик битим Жамият Акциядорларининг умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин Жамиятнинг Ижроия органи томонидан амалга оширилади.

Ушбу талаб бузилган ҳолда тузилган йирик битим суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин

46. ЖАМИЯТНИНГ АФФИЛАНГАН ШАХСЛАРИ

46.1. Жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар мазкур Жамиятга нисбатан аффилланган шахслар деб эътироф этилади.

46.2. Қуйидагилар Жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

1) ушбу Жамиятнинг 20 фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига эгалик қилувчи юридик шахс;

2) ушбу Жамиятнинг 20 фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига яқин қариндошлари билан биргаликда эгалик қилувчи жисмоний шахс;

3) ушбу Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси, Жамият директорининг ёхуд Жамият бошқаруви аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс;

4) ушбу Жамият қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

5) ушбу Жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган ёки ушбу Жамият қайси жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлса, ўша жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган юридик шахс;

6) ушбу Жамият устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи айни бир шахс қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

7) ушбу Жамият Кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи айни бир шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;

8) ушбу Жамиятнинг директори ёхуд бошқарув аъзоси бўлган айни бир шахс ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс ижроия органининг раҳбари вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;

9) яқин қариндошлари билан биргаликда ушбу Жамият Кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи шахс қайси юридик шахс раҳбарининг ёки ижроия органи аъзосининг вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;

10) ушбу Жамият директорининг ёки бошқарув аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс яқин қариндошлари билан биргаликда қайси юридик шахс жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;

11) ушбу Жамият билан битта хўжалик бирлашмасига кирувчи юридик шахс.

46.3. Қуйидагилар Жамиятнинг аффилланган шахси бўлган акциядор — жисмоний шахснинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

1) ушбу жисмоний шахс ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 20 фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

2) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг аъзоси бўлса, ўша юридик шахс;

3) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда ижроия органининг аъзоси ваколатларини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс.

Ушбу Уставнинг 46.2. бандининг 1, 2, 4, 6 кичик бандлари ва 46.3. бандининг 1- кичик банди ишончли бошқарувчи ёки акциядорнинг вакили сифатида иш юритаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


47. ЖАМИЯТНИНГ АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР БИЛАН БИТИМЛАР ТУЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШ

47.1. Ушбу Уставнинг 46-бандидакўрсатиб ўтилган шахсларЖамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ёзма билдириш юбориш орқали Жамиятни хабардор этиши шарт.

48. АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР БИЛАН БИТИМНИ ТУЗИШ ТАРТИБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

48.1. Жамиятнинг Ижроия органи Жамият Кузатув кенгашини аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомасини илова қилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.

48.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аффилланган шахс билан тузиладиган битим тўғрисидаги ахборотни ўрганади ва аффилланган шахснинг ёзма билдириши Жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилади.

Агар Жамият Кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахс бўлса, битим бўйича қарор Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

48.3. Жамиятнинг аффилланган шахси Жамиятнинг Кузатув кенгаши ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

48.4. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан ёхуд Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорларнинг малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади.

48.5. Жамиятнинг Ижроия органи тузилиши кутилаётган битим тарафини аффилланган шахс билан тузилаётган битим бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.

48.6. Агар аффилланган шахс билан тузилаётган битим айни бир вақтда йирик битим бўлса, битимни тузиш тартибига ушбу Уставнинг 45-бандида белгиланган йирик битим тузишга доир қоидалар қўлланилади.

48.7. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши аффилланган шахс билан келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

49. АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР БИЛАН БИТИМГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАРГА РИОЯ ЭТМАСЛИК ОҚИБАТЛАРИ

49.1. Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим ушбу Уставнинг 48-бандида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда тузилган бўлса, у қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

49.2. Аффилланган шахс Жамиятга ўзи етказган зарар миқдорида Жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

50. ЙИЛЛИК ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ, ТЕКШИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ        

50.1. Жамият қонун хужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиши ва молия ҳисоботини тақдим этиши шарт.

50.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисоб-китобини ташкил этиш, унинг ҳолати ва тўғри юритилиши, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молия ҳисоботлари, шунингдек, Жамиятнинг расмий веб-сайтида, акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларига Жамият фаолиятига доир маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун учун жавобгарлик қонун хужжатларига мувофиқ Ижроия органи зиммасида бўлади.

50.3. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва Акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

50.4. Кўрсатиб ўтилган хужжатларни матбуотда эълон қилишдан олдин Жамият йиллик молия ҳисоботини ҳар йилги текшириш ва тасдиқлаш учун Жамият ёки акциядорлар билан мулкий манфаатлар негизда боғлиқ бўлмаган аудиторни жалб этиши шарт.

50.5. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан 10 (ўн) кундан кечиктирмай Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

50.6 Жамият Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин, Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 2 (икки) ҳафта олдин эълон қилади.

50.7 Агар Жамият акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилса Жамият Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва Жамиятнинг расмий веб-сайтида бошқа юридик шахсларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акцияларига (улушларига, пайларига) эгалик қилиши тўғрисидаги ахборотни эълон қилиши шарт. Бунда мазкур ахборот акциялар (улушлар, пайлар) олинган пайтдан эътиборан 72 соат ичида эълон қилиниши керак.

51. ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН АКЦИЯЛАРНИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

51.1. Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни оммавий жойлаштириш йўли билан очиқ обуна ўтказишга ёки уларни хусусий жойлаштириш йўли билан ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли.

51.2. Жамият томонидан Жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

51.3. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш нархи Жамият Кузатув кенгаши томонидан, қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

51.4. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

51.5. Жамиятнинг устав фонди кўпайтирилаётганда Жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш Жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

51.6. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

51.7. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи ва яшаш жойи, ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли.

52. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

52.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун Акциядорларнинг умумий йиғилиши 3 (уч) кишидан иборат Тафтиш комиссиясини 1 (бир) йил муддатга сайланади.

52.2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ваколатлари ва фаолият тартиби ушбу Устав ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низом» билан белгиланади.

52.3. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, Акциядорлар умумий йиғилишининг, Кузатув кенгашининг қарорига ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади.

52.4. Жамият Тафтиш комиссиясининг талабига биноан Жамиятнинг бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги хужжатларни унга тақдим этишлари шарт.

52.5. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси ушбу Уставнинг 31-бандига асосан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

52.6. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

52.7. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс Жамиятнинг Тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

53. ЖАМИЯТ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ХУЛОСАСИ

53.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Жамиятнинг Тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

  • Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

54. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ

54.1. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлганда Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобдордир.

54.2. Ички аудит хизмати Жамиятнинг Ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун хужжатларига, таъсис хужжатлари ва бошқа хужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши Жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга оширишни, активларнинг сақланишини, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг Ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

54.3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

55. ЖАМИЯТНИНГ МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАРИ ҚЎМИТАСИ

55.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар Жамиятга Жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

55.2. Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда Акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва Жамият Кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд Акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида Кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига Жамиятнинг Бош директори, шунингдек Жамиятнинг Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

55.3. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

- Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Жамиятнинг Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

- миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

- қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

55.4. Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

55.5. Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони 3 кишидан иборат бўлади. Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

55.6. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича Жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

55.7. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

55.8. Миноритар акциядорлар қўмитаси Жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга, миноритар акциядор ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан Жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас.

55.9. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига Жамият Кузатув кенгашининг ёки Ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди ҳамда миноритар акциядорлар қўмитасини таъминлаш харажатлари Жамият маблағлари ҳисобидан қопланади.

56. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ

56.1. Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун хужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.

56.2. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

57. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

57.1. Жамиятни қайта ташкил этиш акциядорлар   умумий   йиғилишининг қарори билан қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш тарзида амалга оширилади.

57.2. Жамият бошқа жамиятга қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилганида давлат рўйхатга олиш органи қўшилиб юборилган жамият ўз фаолиятини тўхтатгани ҳақидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритган пайтдан эътиборан қўшиб юборилган жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.

57.3. Қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келган жамиятларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда қайта ташкил этилган жамиятларнинг фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ёзувни киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

57.4. Қайта ташкил   этиш тўғрисида   қарор қабул   қилинган санадан эътиборан жамият 30 кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор этади.

57.5. Кредитор жамиятдан мажбуриятларни тўхтатиш ёки муддатидан илгари бажаришни ҳамда зарарнинг ўрнини қоплашни қуйидаги муддатларда ёзма равишда хабар бериш йўли билан талаб қилишга ҳақлидир:

  • қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш ҳақидаги ёзма билдириш жамият томонидан кредиторга юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай;
  • бўлиш ёки ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш ҳақидаги ёзма билдириш жамият томонидан кредиторга юборилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай.

57.6. Агар бўлиниш баланси қайта ташкил этилаётган жамиятнинг хуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янги вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган   жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар.

58. ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ

58.1. Жамиятни тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади ва унинг ҳуқуқ-мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда Жамият фаолиятининг тўхтатилишига олиб келади.

58.2. Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатилаётган Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамиятни тугатиш ва тугатувчини ёки тугатиш комиссиясини (бундан буён матнда тугатувчи деб юритилади) тайинлаш тўғрисидаги масалани Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади.

58.3. Ихтиёрий равишда тугатилаётган Жамият Акциядорларининг умумий йиғилиши тугатиш тўғрисида ва тугатувчи ёки тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади.

58.4. Акциядорлик жамияти суднинг қарори билан тугатилганда тугатувчини тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

58.5. Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан Жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган Жамият номидан судда
иштирок этади.

58.6. Давлат тугатилаётган Жамиятнинг акциядори бўлган ҳолларда тугатиш комиссияси таркибига давлат мол-мулкини тасарруф этиш ваколати берилган орган вакили киритилади.

59. ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ

59.1. Тугатиш комиссияси оммавий ахборот воситаларида Жамиятнинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон беради ва тугатиш ишларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ равишда амалга оширади.

59.2. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувларни киритиб қўйган пайтдан эътиборан Жамиятни тугатиш тамомланган, Жамият   эса фаолиятини тугатган ҳисобланади.

59.3. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган Жамият тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ёзувни Жамият қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан кейингина киритади.

60. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

60.1.Ушбу Уставнинг ҳолатлари бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

60.2.Ушбу Уставда акс эттирилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

60.3.Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонун ҳужжатларига Ушбу Уставнинг ҳолатларига зид келувчи ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрлари қўлланилади.

60.4.Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

Посетители

Сегодня 4

Вчера 33

За месяц 343

Все 25701

epigu

Нравится ли вам наш новый сайт?